Таълим

Олий таълим муассасаларида дарс вақтини қисқартириш таклиф этилди

Талабаларнинг кўпчилиги бу таклифни қўллаб-қувватламоқда.

Олий таълим муассасаларида дарс вақтини қисқартириш таклиф этилди

 

Yoshlarforumi.uz платформасида олий таълим муассасаларидаги дарс вақтини қисқартириш таклиф қилинди. Муаллифнинг фикрича, дарс соатларини қисқартириш талабаларнинг фойдали иш коеффициентини оширади.

 

“Олий таълим муассасаларида 1 пара дарс 80 минутга тўғри келади. Маъруза дарсларида ўқитувчилар дарс ўтишади. Талабалар шу маърузага узоғи билан 40-50 дақиқа диққатини жамлай олади, холос. Натижада маърузанинг қолган қисмини талабанинг мияси қабул қилмай қолади. Бу табиий ҳолат: инсон миясининг тузилиши шунақа. Таклифим шундан иборатки, 1 пара дарсни 80 дақиқа эмас, 45-50 дақиқагача тушириш керак. Фикри ожизимча, бу йўл ўзини оқлайди. Чунки 2020/2021-ўқув йилининг ноябр-декабр ойларида пандемия сабабли дарслар худди шунақа 45 минутгача қисқартирилганди. Буни агар ҳозирги ҳолат билан солиштирадиган бўлсак, ўша вақтда талабанинг фойдали иш коеффициенти юқорироқ бўлган деб ўйлайман”.

 

Ҳозирги вақтга қадар платформада мазкур таклифни қўллаб-қувватловчилар 75 фоизни, аксинча фикр билдирганлар 25 фоизни ташкил этди.

 

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ёшлар ишлари агентлиги директори ўзининг расмий телеграм саҳифасида Ёшлар форуми якунлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилиниши, бу қарорда айни шу каби таклифлар акс этиши мумкинлигини баён қилиб, барчани платформа орқали ўз ғоялари ва муаммоларини ёзиб қолдиришга чақирган эди.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Олий таълим муассасаларида дарс вақтини қисқартириш таклиф этилди | Zamon.uz