Спорт

Тошкентда жаҳон чемпионати бошланмоқда

7 - 17 декабрь кунлари Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Тошкентда жаҳон чемпионати бошланмоқда

 

Мазкур мусобақада дунёнинг 80 га яқин мамлакатидан 400 дан ортиқ спортчи “Юнусобод” спорт мажмуаси супачасига кўтарилиши кутилмоқда. Чемпионатга пухта тайёргарлик кўрган Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Рио-2016 ва Токио-2020 чемпион ва рекордчилари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев ҳам иштирок этади. Шунингдек, Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Сарварбек Зафаржонов ва яна бир қатор спортчиларимиз салоҳиятини намойиш қилишади. Аёллар терма жамоаси вакили, Токио Олимпиадаси рекордчиси Муаттар Набиева ушбу мусобақада иштирок этмайди, лекин бир қатор ёш спортчи қизларимиз дунёнинг энг кучли атлетлари билан курашда улкан тажриба орттиришади ҳамда бу уларга Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам беради деган умиддамиз.

 

Айни пайтда мусобақанинг барча расмий жараёнлари, шу қаторда иштирокчи ва уларнинг чиқиш вақтлари малум бўлди.

 

Атлетларимизнинг мусобақада қатнашиш вақти билан таништириб ўтамиз:

Аёллар

 

-49 кг. Зуҳра Отажонова - 19:00 (8.12)

-55 кг. Жамила Панфилова - 16:00 (9.12)

-71 кг. Кумушхон Файзуллаева - 19:00 (13.12)

-87 кг: Турсуной Жабборова - 19:00 (16.12)

Эркаклар

 

-67 кг. Адҳамжон Эргашев - 16:00 (10.12)

 Достон Ёқубов - 16:00 (10.12)

-81 кг. Муҳаммадқодир Тоштемиров 19:00 (12.12)

-89 кг. Отахон Имомов - 10:30 (13.12) (Б гуруҳ)

-89 кг. Сарварбек Зафаржонов - 16:00 (13.12)

-96 кг. Ҳожиакбар Олимов - 08:30 (14.12) (C гуруҳи)

-96 кг. Қурбонмурод Намозов - 13:00 (15.12)

-109 кг. Руслан Нурудинов - 16:00 (16.12)

Акбар Жўраев - 16:00 (16.12)

+109 кг. Мирҳосил Мирзабоев - 08:00 (17.12) (C гуруҳ).

 

Аввалроқ дзюдочиларимиз халқаро турнирни иккита медаль билан якунлашгани ва Бухорода кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Тошкентда жаҳон чемпионати бошланмоқда | Zamon.uz