Спорт

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди

Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган «Юнусобод» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди

 

Тадбирда Халқаро Оғир Атлетика Федерацияси Президенти Майкл Ирани мусобақа юқори савияда ташкиллаштирилганига алоҳида тўхталиб ўтди.

 

“Авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ушбу мусобақани юқори савияда ташкиллаштиришда бош бўлгани учун федерациямиз номидан миннатдорчилик билдириб қоламан. Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ҳам ташкилий ишларни юқори савияда амалга оширишди. Ушбу жаҳон чемпионатида 90 га яқин мамлакатдан 500 нафар спортчи иштирок этиши кўзда тутилган. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги мураккаб даврда барчангизга сиҳат-саломатлик тилаб қоламан”.  

 

Мамлакатимиз номидан Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига самимий тилакларини билдириб ўтди:

 

“Барчангизни юртимизда илк бор ўтказилаётган жаҳон чемпионатида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Нуфузли мусобақаларни қабул қилиш орқали дунё ҳамжамиятига Янги Ўзбекистоннинг имкониятларини кўрсатмоқдамиз. Оғир атлетика бўйича сўнгги икки Олимпия ўйинларида вакилларимиз олтин медални қўлга киритиб келаётгани, яқинда Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёшларимиз кучли учликдан ўрин олгани бу спорт тури яна-да ривожланиб бораётганидан дарак беради. Мусобақада барча иштирокчиларга омад тилайман”.

 

Аввалроқ жаҳон чемпионатида қатнашадиган оғир атлетикачиларимиз маълум бўлгани ва Тошкентда жаҳон чемпионати бошланаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди | Zamon.uz