энг долзарб

Светофорда қизил чироқ: тўхтанг! Таълимда ота-она ҳақми ёки ўқитувчи?

Таҳлилда зиддиятларни келтириб чиқараётган воқеликларнинг илдизи қаерда эканини англашингиз мумкин.

Светофорда қизил чироқ: тўхтанг! Таълимда ота-она ҳақми ёки ўқитувчи?

 

...Бир бор экан, бир йўқ экан. Бир ўқитувчи бўлган экан. Бир куни унинг энг ақлли ўқувчиси “ишкал” қилиб қўйиб, ўқитувчи мактабга унинг ота-онасини чақиртирибди....

 

Одатда эртаклар шундай бошланади. Бу замонавий эртак. Умуман олганда, кучли таълим ва интизомни замон талаб қилмоқда. Ҳўш, ўзи таълим жараёнига фақат ўқитувчи масъулми ёки ота-она ҳам жавобгарми деган ўринли савол туғилади.

 

Эсингизда бўлса керак, жорий йилнинг апрель ойларида ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчига 2 баҳо қўйгани учун “жазоланди”. Зўравонлар мактаб директори ўринбосарининг ўғиллари” номли хабар яшин тезлигида тарқалди. Ваҳоланки, суриштирувларнинг натижаси ўлароқ, ҳақ бўлган ўқитувчини кечирим сўрашга мажбур қилган муштумзўрларнинг айнан масъул раҳбарга қариндош эканлиги ачинарли ҳол.

 

Бундан анча йиллар аввал,  отам замони десам, хато бўлади-ку, опам, акам ўқиган ўқувчилик даврида  ўқитувчининг инсон сифатида бўлса ҳам озгина ҳурмати бор эди. Айниқса, ойлик маоши билан боғлиқ муаммолари қийнаб турган бир пайтда ўзида бор билимларни, шу билан бирга одамийлик фазилатларини ҳам ўқувчиларга  сингдириб борган устозларни эътироф этмаслик уят.

 

Ҳозир-чи?  Ҳозирги кунда “Ким кимга боқар, бойни боласи ҳаммага ёқар” мақолига амал қилинмаяптимикан? Таълим жараёнига жонини фидо қилаётган устозларнинг бу қадар ота-оналарга ҳафсаласи йўқлигини, ёки ота-оналарнинг ҳам  фарзанди учун қаттиқроқ турмаслигини нима билан изоҳлаш мумкин?

 

Яқин –яқин кунларгача, ўқитувчилар иши нималигини ҳам унутиб, пахта далалари, кўча боши-ю, қурилиш майдонларида “кўнгилли” бўлиб, мажбурий меҳнат остида эзилиб келарди.

 

Масалан, ўтган йили Бухорода “Таълим тизимида ҳамон мажбурий меҳнат ҳукмрон. Раҳбарлар учун ўқитувчи мардикорми?” номи остида хабарлар тарқатилганди. Ҳар ҳолда мактаб директори тегишли тартибда жазоланган.

 

Шунга ўхшаш  воқеа Тошкентда рўй берган. Унда ўқитувчи аёлни ҳақорат қилиб, тазйиқ ўтказиб, ишдан бўшатган раҳбар ҳам ўз жазосини олганидан хабарингиз бўлса керак. Бу ҳам қайсидир маънода ўқитувчи, ўқувчи учун яхши янгилик. Ваҳоланки, бу келажак учун қўйилган бир қадамдир.

 

Аммо охирги вақтларда мактаб ва ота – оналар ўртасидаги зиддият шу қадар кучайганки, уларнинг бир-бирига камарбаста ҳамкорлиги уёқда турсин, отарга ўқи, айтарга сўзи йўқ! Бу танқид эмас. Чунки ҳозирда танқид қилиб ҳам барака топмайсан. Эл равнақи, ҳеч бўлмаганда ўз фарзандларимизнинг келажаги учун бирор янгилик, таклиф билдириш бошимизга тўқмоқ бўлиб тушади.

 

Тан олиш керакки, таълим жараёнига масъул бўлган устозлик касбини эгаллашга чўчиб қолганлар ёхуд ўз касбидан воз кечиб кетганларни ҳам эшитдик, кўрдик. Жамиятдаги бундай носозликни назоратга олиш мумкинми?

 

Балки, сўз исботи билан деганларидек, ҳаёлимиздан ўқитувчи ҳам ой эмасдир, деган фикр ўтиши ҳеч гап эмас. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмайди. Муаммо фақат ота-онада эмас. Таълим муассасаси бўлган мактаб ички низомига ўз “идеяларини” олиб кирган ўқитувчилар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, Андижонда дарсга кечиккан ва келмаганлардан жарима ундирган ўқитувчи жазога тортилгани сир эмас. Ёки  Булунғурлик ўқитувчи мактабда қўшмачилик билан шуғуллангани учун жазога, яъни, 250 соат мажбурий жамоат ишлари жазосига лойиқ кўрилганди. Бу воқелик 2019 йилда бўлган. 

 

Инсон сифатида бу қадар тубанлашишимизга нима сабаб бўляпти? Яқин вақтлар орасида яна бир “қаҳрамон” трендга чиқди. У ўз ҳақ-ҳуқуқини жуда “яхши” тушунган, энди ҳарф таниётган ўқувчилар олдида фарзандини гўёки “ҳимоя” қилётган она  қиёфасида намоён бўлди. 

 

Мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги расмий баёнот берди. Бўка туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида юз берган ўқувчилардан бирининг онаси томонидан синфдаги бошқа ўқувчиларга бақираётгани акс этган видеодаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

 

Энг даҳшатлиси, бундай ҳодисаларнинг сон-саноғи йўқ. Бу нафақат ўқитувчи ва ота-она ўртасидаги уят, андиша, ўзбекона бир лутфдан узоқлашган кимсаларга таалуқли бўлиб қолмасдан, “коттакон”ларнинг ҳам пишиб турган ярасига ўхшайди. Чунки, бундай бақир-чақир “шоу”ларнинг гувоҳи бўлаётган болаларнинг руҳиятига берилаётган зарбанинг товони жуда оғир. Уларнинг миясини “очаётган” оналар, қасдма-қасд бораётган ўқитувчилар катта хато қилаётганларини билмасмикан? Эртага бақироқ она ер билан бир қилган ўқитувчининг ўқувчи олдида қай даражада ҳурмати қолади? Улар ҳам эртага арзимаган сабаб билан ота-онасини қалқон қилиб, жанжал кўтармайдими?

 

Савол, савол, савол! Тўхтанг ўртоқлар! Ота-она бўлсангиз ўзингизни ислоҳ қилинг! Ўзингиз ўқиган даврни эсланг! Ўқитувчи бўлсангиз, одам ажратманг! Таълимни сифат даражасида ҳаллолаб беринг! Бу даъват эмас, бу илтимос!

Ўтаверинг, яшил ёнди... 

Хулосани эса ўз дунёқарашингизга қараб чиқарарсиз....

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Светофорда қизил чироқ: тўхтанг! Таълимда ота-она ҳақми ёки ўқитувчи? | Zamon.uz