Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда
13-15 декабрь кунлари -16 даражагача пасаяди.

Жорий йилнинг 12-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.
12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.
Тоғ ва тоғ олди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/С гача кучайиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10 градус пасайиши кутилмоқда.
13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 градус совуқгача, кундуз кунлари 0-5 градус илиқгача, шимолда кечалари 7-12 градус совуқгача, баъзи жойларда 14-16 градус совуқгача, кундуз кунлари 3 градус совуқ 2 градус илиқгача пасаяди.







