Cаломатлик

Пиёз ва унинг пўсти — минг дардга даво

Инфаркт ёки инсультни бошидан кечирган инсонларга ҳар куни пиширилган пиёзни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Пиёз ва унинг пўсти — минг дардга даво

 

Пиёз кучли антибактериал таъсирга эга.

Aсал билан янги пиёз шарбати бронхит ва пневмонияни даволаш, йўтал хуружларини бартараф этиш учун ишлатилади.

Пиширилган пиёз компресслари қулоқ оғриғига ёрдам беради ва оёқларга суртилганда тана ҳароратини пасайтиради.

 

Пишган пиёзнинг шифобахш хусусиятлари:

 

 Ø   Пишган пиёз яралар ва ётоқ яраларни даволашда ёрдам беради. Бунинг учун пиёз қобиғида пиширилади ва  оғриқли жойларга суртилади;

 

 Ø   Йирингли яраларни даволашда ҳам пиширилган пиёздан фойдаланиш мумкин. Иссиқ пиёз компрессини ҳар куни  20 дақиқадан  муаммоли жойга қўйиб, ушлаб туриш лозим. Йирингли яралар жуда тез йўқолади;

 

Ø Пишган пиёзни қон ивишида муаммолари бўлган ҳар бир киши кўпроқ истеъмол қилиши керак.

 

Пиёз пўстини ташлаб юборишга шошилманг!

 

Пиёз пўстининг қайнатмалари экспекторан ( балғам кўчирувчи),  лаксатиф (ич сурувчи), пешоб ҳайдовчи, сафро ҳайдовчи, спазмолитик, витаминлар, микробларга қарши, томирларни торайтирувчи сифатида ишлатилади.

 

Ангина шишиши қийнаганда:

 

Пиёз қобиғининг устига қайноқ сув қуйиб, илигач филтрланади. Ва томоқни чайиш учун фойдаланилади.

 

Бурун оқишида — аллергик ва шамоллаганда:

 

Қайноқ сувга 4 ош қошиқ тўғралган пиёз пўсти солиниб, 3-5 дақиқа давомида буғида нафас олиш керак.

 

Йўтал тутса…

 

2 ош қошиқ пиёз пўстига  2 стакан сув солиб, 15 дақиқа давомида қайнатилади, сузилади. Кунига 3 марта 1/4 стакан илиқ ҳолда овқатдан 30 дақиқада  олдин ичилади.

 

Буйрак ва пешоб йўллари шамоллаганда:

 

3 чой қошиқ майдаланган пиёз пўстининг устига  2 стакан сув солиб қайнатилади ва 30 дақиқага давомида тиндирилади.

Ўткир циститда  кунига 2 марта 50 мл. дан 3-5 кун давомида, сурункали циститда  10 кун давомида кунига 3-4 марта 2 ош қошиқдан ичилади.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.