Спорт

Тошкентда яна бир халқаро турнирга старт берилди

Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги баҳслари бошланди.

Тошкентда яна бир халқаро турнирга старт берилди

 

20 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ташкил этилаётган мазкур мусобақа шпага, рапира ва сабля дастурларида яккалик ҳамда жамоавий йўналишда ташкил этилмоқда.

 

Бу галги беллашувларда Россия, БАА, Хорватия, Озарбайжон, Беларус, Ҳиндистон, Исроил, Қирғизистон, Швейцария, Украина, Туркия, Польша, Саудия Арабистони, Қозоғистон давлатларидан 260 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

 

Регламентга кўра, бугун рапира бўйича яккалик беллашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

 

Эслатиб ўтамиз, мусобақа Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида ўтказилмоқда.

 

Мусобақа тақвими қуйидагича:

9 декабрь: Рапира бўйича яккалик;

10 декабрь: Шпага бўйича яккалик, рапира бўйича жамоавий;

11 декабрь: Сабля бўйича яккалик, шпага бўйича жамоавий;

12 декабрь: Сабля бўйича жамоавий.

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Тошкентда яна бир халқаро турнирга старт берилди | Zamon.uz