энг долзарб

Хамир учидан патир ёхуд ислоҳотлар ўз самарасини беряптими?

Ҳар қадамда палак ёзаётган коррупция илдизини виждон ва келажак болтаси билан чопиб ташлайлик!

Хамир учидан патир ёхуд ислоҳотлар ўз самарасини беряптими?

 

Ҳуш келибсиз, бизнинг......га! Қадамларингизга ҳасанот! Пойқадамингизга  қўй сўяйликми ёки жонлиқ тортиқ қилиш керакми?

 

Гоҳи-гоҳида қулоғимизга чалинадиган “теша тегмаган” гап-сўзлардан ёқамиз ғижимланавериб, пойи-патаги чиқиб кетади. Нимага дейсизми? Унда эшитинг.

 

Эшматнинг яшаш жойи шундай маконки, пулинг бўлса, чўнтагингни қорни тўқ юрса, ошиғинг олчи.“Бер-беристон” мамлакатида мазза қилиб яшайсан. Бирор амал курсиси борми, ёки яп-янги машина мингинг келадими, ҳеч бир “проблема”сиз ишинг битади.

 

Дарҳақиқат, “олиб қўйинг”, “суюнчи пули”, “хизмат ҳақи”, “томоқ оши”, “амал пули” каби атамалар кундалик ҳаётимизнинг, балки қон-қонимизга сингиб кетган тушунчалар эди. Ҳар ҳолда Қонун ва эътиқод билан мустаҳкамланиб боарётган жамиятда Эшматга ўхшаганларнинг ҳаёти туш бўлиб қолди.

Аммо ортга бир назар билан коррупция бўйича қатор “қорни катталарнинг” “еб қўйган” маблағларини эслаб ўтсак.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳисоботига кўра, ўтган йили жами 1723 та ҳолатда мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган ва коррупция оқибатида 500 миллиард сўмлик моддий зарар етказилган. 

Шундан 71 фоизи (355 миллиард сўм) айбдорлардан тергов давомида ундирилган.

 

Бу йилги рақамлар ҳам ўтган йилникидан қолишмаяпти. айтилишича, 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ 1676 та жиноят иши тергов қилиниб, судга юборилган.

Улар ҳозиргача қанча зарар етказгани маълум эмас, балки кейинги йил билиб олармиз.

 

Бундан ташқари, агентлик ушбу давр мобайнида мансабдорлари энг кўп коррупцияга қўл урган вилоят(лар)ни ҳам маълум қилди. Унга кўра, Тошкент вилояти — энг коррупцияга ботган ҳудуд ҳисобланади. У ерда мансабдорлар 2020 йил давомида 245 та ҳолатда коррупция содир этган.

 

Ушбу давр мобайнида энг кўп жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорлар фаолият юритган ҳудудлар учлиги сифатида Тошкент (274), Самарқанд (173) ва Жиззах (170) вилоятлари қайд этилган.

Мансабдорлари энг кам коррупцияга қўл урган вилоят сифатида Бухоро қайд этилган. У ерда 19 та  ҳолат содир бўлган.

 

Янгиликлар оқимида йил бошида коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминоти ишга туширилди.

 

eanticor.uz  дастурий таъминоти орқали фуқароларнинг коррупцияга оид мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтингини кузатиб бориш имконияти яратилди. 

 

Бундан ташқари, яна бир янги лойиҳа “Ўзбекистонда биринчи антикоррупция лабораторияларини яратиш” лойиҳаси доирасида тадқиқот ўтказилди.

 

Жорий йил 1 декабрь куни болаларни мактабга қабул қилиш босқичида коррупциявий хавф-хатарларни ўрганиш бўйича тадқиқот натижаларининг жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди. 

 

Мазкур тадқиқот “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда биринчи антикоррупция лабораторияларини яратиш” лойиҳаси доирасида ўтказилди.

 

Тадқиқотнинг биринчи босқичи сўровнома ва интервью шаклида ўтказилди. Унда асосий эътибор болаларни бошланғич мактабга қабул қилишда коррупция хавфи ва ҳалолликни баҳолашга қаратилди.

Натижаёмон эмас. Ислоҳот барибир ўз сўзини айтмоқда. Ҳеч бўлмаса уят, андиша ёхуд ўз амалидан айрилиб шарманда бўли қолишдаги фобия инсонни ўз устида ишлаши, нафсини енгишида ёрдам бериб қолар.

 

Яқинда қонунчиликда 2022 йил 1 январдан Коррупцияга қарши курашиши агентлиги қуйидаги қўшимча ва муҳим  ваколатларга эга бўлади: 

 

▪️ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга оид маълумотларни олиш;

 

▪️тадқиқотлар ва маъмурий суриштирувлар ўтказиш ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузиш;

 

▪️бошқа коррупциявий жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида – ҳамкор органлар билан келишувга кўра ҳар чорак ёки ярим йиллик якунлари бўйича ҳамда шу каби қатор имтиёзларга эга бўлади.

 

Дунё тажрибасига эътибор қаратсак:

➡️ 2003 йил 9 декабрь куни Мерида шаҳри (Мексика)да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган.

 

 2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

 

 Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2016 йилда ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими жорий қилинган.

 

Шунингдек, 2020 йилнинг 7 сентябрь куни Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланиб, халқаро реестрга киритилган ҳамда тегишли сертификатга эга бўлган.

 

Коррупция — жамият кушандаси! Уни ёнидан ҳам, бошидан ҳам чопиш керак. Зеро, келажак ҳалол ва адолатли жамиятда улғаяди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Хамир учидан патир ёхуд ислоҳотлар ўз самарасини беряптими? | Zamon.uz