энг долзарб

Бизга бокс муҳимми ёки муҳокамадаги қонунлар?

Бугун Олий мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Бироқ…

Бизга бокс муҳимми ёки муҳокамадаги қонунлар?

 

Ундаги жараёнлар телевидение орқали кенг жамоатчилик кузатуви остига олиниши кўп бора таъкидланаётган эди. Бироқ эҳтимол эфирнинг чеклангани бунга халал бергандир, эфир 48:48 минут давом этиб, сўнг узиб қўйилди.

 

Бунга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси расмий тушунтириш берар экан, Телеграм каналида қуйидагича хабар қолдирилди:

 

"UzReport" телеканали аввалдан режалаштирилган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатини соат 11:00дан бошлаб эфирга узатиш мақсадида Қуйи палата мажлисини эфирга узатишни тўхтатган".

 

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Бизга бокс муҳимми ёки бутун бир халқнинг тақдирига дахл қиладиган қонунлар?

 

Ажабланарлиси, ОАВ да ялпи мажлисни ёритадиган манба биттагина "UzReport" эмаску. Қаердаги сериаллар-у, шоулар тарғиб қилинадиган телеканалларни айни вақтда санашга бармоқ етмайди.

 

Ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кузатиш имкони борлиги айтилаётган ялпи мажлис йиғилиши худди телевидениедаги каби 48:48 минутда тўхтатилганига қандай изоҳ бериш мумкин? Халқ учун қоғозга кўчаётган қонунлар эмас, муҳокама жараёнлари муҳим эмасми? Депутатларни шу халқ сайлаган экан, улар аслида кимнинг манфаати учун ишлаётганини кўриши керакку.

 

Ҳўш, бу қарийб 49 минут давом этган эфирда қайси масалалар кўтарилди?

 

Мазкур саволга “ҳеч қандай” деб жавоб беришнинг ўзи кифоя. Чунки давлат мадҳияси, “олиб борилаётган ислоҳотлар”, инсон ҳуқуқлари ва коррупциянинг олдини олиш учун қилинаётган чора-тадбирларнинг мақталгани - масала кўтарилди ёки ҳал қилинди дегани эмас.

 

Бундай ими-жимида ўтказилар экан, унда нима учун жонли узатилиши ҳақида эълон берилди. Бу шаффофликнинг қуруқ гап эканлигиданми ёки очиқликнинг очилмаслигиданми? Ёки бу ерда қандайдир ишора мавжудми?

 

Албатта бу ҳолат ҳали кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади. Сабаб бўлиши ҳам керак!

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.