энг долзарб

Доллар яна “парвоз қилишда” давом этмоқда

Бу сафар ноябрь ойидаги кўтарилиш ҳам “ухлади”.

Доллар яна “парвоз қилишда” давом этмоқда

 

Бир қанча банкларда доллар курси илк бор 10 850 сўмга кўтарилди. Бу ҳақида Spot.uz сайти хабар берди.

 

Унда айтилишича, айни вақтда банкларда доллар сотиб олиш - 10 740 дан 10 790 сўмгача оралиқда. Сотиш эса 10 850 сўмга чиққан.

 

Маълумот учун, бундан олдин курс ноябрь ойи охирида кетма-кет икки марта энг юқори кўрсаткичга кўтарилган эди. Яъни, 29 ноябрь куни банклараро курс 10 830 сўмга етган бўлса, 30 ноябрда курс 10 840 сўмни ташкил қилган.

 

Манбанинг хабарига кўра, энг арзон доллар “Капиталбанк”да сотилмоқда(10 830 сўм). Энг қулай сотиб олиш эса “Универсалбанк”, “Asia Alliance Bank”, “Трастбанк”, “Промстройбанк” ва “Капиталбанк” томонидан амалга оширилмоқда(10 790 сўм).

 

Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида сўм атиги 2 фоизга қадрсизланган. Ноябрь ойида девалвация бироз тезлашиб, энди йилига 3% ни ташкил қилмоқда. Шунга қарамай, амортизация даражаси сўнгги бир неча йил ичида энг паст бўлиб қолмоқда.

 

“Бироқ 2022 йилда Ҳисоб палатаси долларнинг ўртача йиллик курсини 11300 сўм деб кутмоқда”, - дейилади хабарда.

 

Аввалроқ долларнинг расмий курси тўрт кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"