Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи 3та тумандаги “ҳамкасбларини” ишдан бўшатди
Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи ҳам интизомий жазо қўлланилди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Анварович Ташпулатов бошчилигида жорий йил 11 ойлик иш натижалари бўйича танқидий руҳда йиғилиш бўлди.
Бевосита ходимларнинг ташаббуси билан 5 644 та жиноятлар, улардан 1 375 таси гиёҳвандлик ва психотроп воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятлар аниқланган.
Унга кўра, 122 кг. 756 грамм. гиёҳвандлик ва 108 минг 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг тарқалиб кетишининг олди олинган.
Шундан 12 544 та жиноятлар фош этилди, улардан 171 таси ўтган йилларда содир этилган жиноятлар, 822 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланиб, жазо тайинланган.
Мазкур йиғилиш давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда қатор камчиликларга йўл қўйгани учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманлари ИИО ФМБ бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосарлари ҳам эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.
Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари интизомий жазога тортилди.
Туманда ижобий кўрсатгичларга эришган ва намунавий хизмат олиб бораётган Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ИИО ФМБ бошлиқларининг иш фаолиятига юқори баҳо берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгани ҳамда энергетика вазири ўринбосари ишдан олингани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







