энг долзарб

“Каттокон”ларнинг одоб-ахлоқ қоидалари учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун муҳокамага қўйилди

Кодекс лойиҳаси 6 боб, 53 моддадан иборат.

“Каттокон”ларнинг одоб-ахлоқ қоидалари учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун муҳокамага қўйилди

 

regulation.gov.uz порталида Ўзбекистон давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, ушбу кодекс давлат хизматчиларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

 

Лойиҳага биноан, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишларини таъминлаш бўйича масъул бўлган органлар қуйидагилар ҳисобланади;

Давлат ташкилотларидаги одоб-ахлоқ комиссиялари;

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

 

Кодексда биринчи бор давлат хизматчиси тушунчасига қуйидагича таъриф берилмоқда:

доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат ташкилотида (давлат иштирокидаги ташкилот бундан мустасно) ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширишга ваколат берилган шахс, ҳамда меҳнат шартнома (контракт) асосида фаолиятни амалга оширувчи бошқарув ходими.

 

Кодекс билан давлат хизмати 3 турга бўлинмоқда:

 

– давлат сиёсий хизмати – ички ва ташқи сиёсатни белгилаш ҳамда сиёсий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ давлат ҳокимияти вакиллик органига сайланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг номенклатурасига кирадиган лавозимларга юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилган ҳамда ҳақ тўланадиган касбий хизмат фаолияти бўлган давлат хизматининг бир тури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутат ва сенаторлари, маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг номенклатураларига кирадиган лавозимлар);

 

– давлат фуқаролик хизмати – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат органларидаги давлат фуқаролик лавозимларига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилган ҳамда ҳақ тўланадиган касбий фаолиятини назарда тутувчи давлат хизматининг бир тури;

 

– давлат махсус хизмати – Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларидаги ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда суд органларидаги юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилган ҳамда ҳақ тўланадиган касбий фаолиятини назарда тутувчи давлат хизматининг бир тури.

 

Шунингдек, соҳанинг қуйидаги асосий принциплари белгиланмоқда: қонунийлик; адолатлилик; фуқароларнинг ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатлари устуворлиги; ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидойилик; давлат ва жамият манфаатларига садоқат; ҳалоллик; холислик; очиқлик; коррупцияга қарши тоқатсизлик; профессионаллик ва лаёқатлилик; самарадорлик ва тежамкорлик.

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбарининг кўкрак нишони ва штандарти жорий қилингани ҳамда белгиланган муддатдан 25 кун ўтган бўлса ҳам, бюджет лойиҳаси ва бюджетнома Қонунчилик палатасига киритилмагани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

“Каттокон”ларнинг одоб-ахлоқ қоидалари учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун муҳокамага қўйилди | Zamon.uz