энг долзарб

Келгуси йил таълим соҳаси харажатларига салкам 47 триллион сўм йўналтирилади

Сенат "2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунни маъқуллади.

Келгуси йил таълим соҳаси харажатларига салкам 47 триллион сўм йўналтирилади

 

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди.



Қонун билан 2022 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари прогнозлари ҳамда 2023 – 2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланмоқда.



Ушбу қонунда 2022 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари 6 фоизни, шу жумладан, саноатда 7 фоизни, қурилиш соҳасида 8,1 фоизни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 3,3 фоизни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, инфляция даражаси пасайиши тенденцияси давом этиши ва келгуси йилда 9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.



2022 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 254,6 триллион сўм ёки ЯИМнинг 30,3 фоизи даражасида тахмин қилинмоқда. Давлат бюджети даромадлари 199,5 трлн сўм, харажатлари эса 215 триллион сўм миқдорида бўлиши белгиланмоқда.

 

Бундан ташқари, Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага —  таълим соҳаси харажатларига 46,9 триллион, соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига 22,8 триллион, маданият ва спорт соҳаси харажатларига 3,4 триллион ва фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 1,5 триллиион сўм йўналтириш назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, қонунда очиқ бюджет, “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 1 триллион 553 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзланган.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Келгуси йил таълим соҳаси харажатларига салкам 47 триллион сўм йўналтирилади | Zamon.uz