Бред Питт Жоли билан муносабатларини қайта тиклашни маълум қилди
57 ёшли америкалик актёр, фарзандлари учун бўлса ҳам, собиқ рафиқаси билан ярашишга тайёр.

Бред Питт Жоли билан муносабатлари дўстона бўлиб қолишига умид қилмоқда. Актёр фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёр эканлигини тан олди. Шунингдек, актёр Жоли билан бўлган барча ёмон хотираларини унутишга қарор қилган.
Улар 2019 йилда ажрашган. Аммо ҳалигача 6 нафар фарзандининг васийлиги масаласини ҳал қила олишмаяпти: 20 ёшли Маддокс, 18 ёшли Пакс, 16 ёшли Захара, 15 ёшли Шило ва 13 ёшли эгизаклар Вивен ва Нокс.
Жорий йилнинг бошида суд Питтни васийликни бўлишиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган эди, аммо “Малефисента” ҳукмдан норози эди. Болалар у билан қолишлари учун у охиригача курашишга тайёрлигини билдирган.
Ушбу уруш фонида Бред руҳий сиқилишларни бошдан кечирди. Энди актёр ҳатто бошқа “романтика” ўрнатишга ҳафсаласи йўқлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болливуд юлдузи Катрина Каиф ўзидан 5 ёш кичик актёрга турмушга чиққани ҳамда турк актёри Халит Эргенч учинчи маротаба ота бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







