энг долзарб

Қандай қилиб уй олиш мумкин?

Уй олишнинг қандай сирлари борлигини бир инсон тақдири мисолида билиб оласиз.

Қандай қилиб уй олиш мумкин?

 

Яқинларим билишади, мен асосий ишимдан ташқари кўчмас мулк савдоси билан шуғулланаман (маклер эмасман, ўзим квартира олиб таъмирлаб сотаман, ижарага бераман). Мендан энг кўп сўраладиган саволлар:

1. Аброр ака, ижарага квартирангиз борми?

2. Аброр ака, қандай қилиб уй сотиб олиш мумкин?

 

Бугун мана шу иккинчи саволга жавобни шахсий тажрибамдан келиб чиқиб ёзмоқчиман. 

 

Ҳа, бугунги кунда квартира/уй сотиб олиш чиндан ҳам жуда қийин, қиммат. Лекин эътибор беринг – уй (айниқса у йирик шаҳарларда бўлса) ҳеч қачон арзон бўлмаган. Номинал қиймати кам, дейлик, қачондир 1000 доллар бўлган бўлса, демак ўша 1000 долларни топиш қийин бўлган.

Яъни уй арзон бўлмайди, шунчаки умумиқтисод ўзгариб туради. Ўзбекистон миқиёсида ҳеч бир мулк уй-жойчалик ўз қийматини сақлай олмайди, демоқчиманки, нархи тушиб кетмайди. Тўғрироғи, тушиб кетиши мумкин, лекин унда бошқа нарсалар ҳам бундан кўпроқ арзонлашади, даромад кескин камаяди ва алалоқибат уй олиш қийинлигича қолаверади.

Хўш, шундай экан, эндигина ҳаётга кириб келаётганлар қандай қилиб бошпанали бўлишлари мумкин?

 

Ният қилинг

 

Шаҳарларни кезганда “шунча уйлар бор, наҳотки менинг уйим бўлмаса” деган савол ҳамманинг дилини қириб ўтган. Мустаҳкам ният қилинг. “Мен албатта ўз уйимга эга бўламан, Аллоҳнинг менга атагани ҳам бор” деган фикрни ҳамиша кўнглингизда сақланг. “Уй шу даражада қимматки, мен барибир ололмайман” дея ўзингизни чеклаб яшай бошладингизми, тормозланасиз. Ижарага кўникасиз, ҳаёт шундай асабий ва кемтикларга тўла, деган тушунчага мослашиб қоласиз;

 

Ҳаракат қилинг, ИШЛАНГ!

 

Бугунги кун ҳолатига энг минимал бошпана учун қанча зарурлигини чамалаб чиқинг. Катта маблағ чиқса ҳам чўчиманг. Узоқ манзил ҳам кичик қадамлар билан забт этилади. ИШЛАНГ! Осмондан тушган бойлик, кутилмаганда ҳадя қилинган уйлар ҳақидаги афсоналарга ишониб умрни ўтказманг. Ҳозир бир неча жойда ишлаш, онлайн фаолият юритиш имокниятлари бор. Даромад қилишнинг ҳар қандай ҳалол имкониятларини эътиборсиз қолдирманг. Пул йиғинг, оз, аммо ўз жамғармангиз бўлсин. Келажакда дарҳол сотиш мумкин бўлган, қийматини йўқотмайдиган, уй олишда асқотадиган кичик мулклар (масалан тилла) олинг (жонли мисолни қуйида ўқийсиз);

 

  Қўрқмай қарз олинг

 

Жамғармангиз маълум даражага етдими, қарз олинг ва темирни қизиғида босинг. Унутманг, бошпана бўлса бас, қарздан қутилиш мумкин. Қолаверса, яхши ниятда қилинган ҳаракатга Аллоҳ алоҳида беради, синалган;

 

    Кичигидан, арзонидан бошланг

 

Дарҳол катта уйга ҳаракат қилиб, режани бузиб юборманг. Энг кичик бўлсада, дастлабки шахсий бошпанани эгаллаб олинг. Келажакда йирикроғига алмаштириб олаверасиз, муҳими биринчиси, кейингиларига айнан мана шу биринчиси катта қувват бўлади;

 

Бугунги имкониятларнинг бирортасини назардан қочирманг

 

Албатта, субсидия, кредитларнинг ҳукми ҳақида гапириш менга эмас. Лекин сиз бошпанали бўлиш ниятида экансиз, ўзингиз тўғри ҳисоблайдиган имкониятлардан вақтида фойдалана билинг. Қайтараман, мен кредит олишни ёқлаётганим йўқ, лекин мақсадга етказгувчи турли шаклдаги “бўлиб тўлаш, музораба” каби услубларга нега йўқ дейиш керак?

 

Албатта, ҳар қандай маслаҳат ва тавсияларни бевосита бошидан ўтказган одам бергани маъқул.

Мен сизларга дастлабки уйимни олишим тарихини қисқача айтиб бераман.

Талабалигимда ишлардим ва пул йиғардим. Институтни битириб, севганимга совчи жўнатганимда раҳматли қайнотам “бу йигитнинг уйи йўқ экан” дея қизини бермаган (бу иши учун қайнотамдан ҳамиша миннатдорман).

Шунда ният қилганман – қаердан, қанча пул топсам фақат уй оламан!

 

Хуллас уйланиш учун уй олишга мажбур бўлдим. У пайт интернет йўқ, фақат бир ҳафтада бир чиқадиган газета ва кўчада ёпиштирилган эълонлар бор. Бўшашим билан кўчаларни кезиб уй излайман.

Чўнтакда 200 доллар пул бор. 2002 йил, энг арзон уй 1500 доллардан бошланади. Излай-излай 5-қаватдан бир уй топдим. Эгаси 2000 сўради, мен 1000 доллардан бошладим. Биринчи куни савдомиз келишмади. Хуллас роса 5 кун савдо қилдик. Мен 1300 гача чиқдим, у 1500 га тушди. Кейин менга “агар 10 кунда бошқа харидор чиқмаса, сенга сотаман” деди.

 

10 кунни игна устида ўтиргандек ўтказдим. Ҳар куни эрталаб ўрис холам столбаларга эълон ёпиштириб чиқади, мен эса ҳар куни бу эълонларни битта қўймай йиртиб ташлайман. Ҳар куни ҳамкасблардан, дўстлардан бирортасини харидор қилиб жўнатаман. Бири 1000 таклиф қилади, бири 1100 (бу ишимни қоралашингиз мумкин, биламан, бугунги кунги дунёқарашим билан ўзим ҳам оқламайман. Лекин у пайт мен учма-уч юрган, бошпана учун, бахтим учун тиришаётган йигитча эдим).

 

Ўн кундан кейин борсам холам мени кутиб ўтирган экан. Рози бўлди, бўнакка 100 доллар бердим. Ана энди 1100 доллар топишим керак! Қарз сўрамаган танишим ҳам қолмаган, нотанишим ҳам. Топганман!

 

Юқорида бирорта мулкингиз бўлсин, дедим. Ўшанда ўзим ишлатадиган “Сони-Эрикссон” телефонимни 130 долларга сотганман (яна сиз ҳам уй олишда асқотаркан, деб қаторлаштириб телефон олиб ташламанг)).

 

Нотариусга борганимизда пулни берганман, шартномани расмийлаштирганмиз. Лекин чўнтак шунчалик қоқланганки нотариус тўловига пулим йўқ. Қарз сўрайдиган одам ҳам қолмаган. Ишонасизми, қизи орқали бўлажак қайнонамдан қарз сўраганман (илтимос, кулманг).

 

Ремонтсиз уйга ўрис холам битта эски телевизор билан эски кресло ташлаб кетган экан. Биринчи марта ўз уйимга кирганимда ўша креслода ўтириб роса йиғлаганман...

 

Аброр Зоҳидов

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"