0

Уч қадам олдинга, ярим қадам ортга: Доллар тушди!

Уч кунлик ҳайратланарли кўтарилишдан кейин, ва ниҳоят, АҚШ долларининг ўсиши пасайди.

Уч қадам олдинга, ярим қадам ортга: Доллар тушди!

 

Бугун, 16 декабр куни Марказий банк ўзбек сўмининг АҚШ валютасига бўлган қийматини эълон қилди. Унда 1 АҚШ доллари 10 830,15 сўм деб қайд этилган.

 

Эслатма. Марказий банк белгилаган валюта курси жисмоний шахсларга амал қилмайди.

 

Тижорий банклар ҳам айни вақтда АҚШ долларини кечаги суммадан бир оз паст, яъни 10 880 сўмдан – 10 885 сўмгача сотишмоқда. Буларнинг ичида “Халқ банки”гина АҚШ валютасини 10 885 сўмдан сотишини қайд этган. Қолган банклар эса нисбатан арзон, 10 880 сўмдан пулламоқда. Булар — “Hamkorbank”, “ҚҚБ”(Қишлиқ қурилиш банк), “Микрокредитбанк” ва “Ипотека-банк”.

 

Биргина “Ипак йўли банки” айни вақтда 1 АҚШ долларини 10 870 сўмдан сотишни таклиф қилмоқда. Бу бошқаларга қараганда энг арзони дегани.

 

Ҳозирда жисмоний шахслар, шунингдек, доллар олди-сотдиси билан шуғулланадиган шахслар банк офисларида АҚШ долларини 10 870 сўмдан 10 885 сўмгача сотиб олиши мумкин. Сотиш(майдалаш) эса – 10 790 сўмдан 10 825 сўмгача.

 

АТМ(банкомат) орқали сотиб олиш эса нисбатан арзонроқ – 10 790 сўмдан 10 880 гача. Сотиш(майдалаш) эса — 10 600 сўмдан 10 800 сўмгача.

 

Аввалроқ доллар курси ҳайратланарли даражада юқрилагани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"