энг долзарб

Ноёб асарлар машмашаси

ЎзМУ кутубхонасида ноёб асарлар ғойиб бўлганми?

Ноёб асарлар машмашаси

 

Кеча ижтимоий тармоқда XIII асрга оид Абу Бакр Собунийнинг қўлёзма асари, Шарафиддин Али Яздийнинг ХV асрда ёзилган «Муқаддимаи Зафарнома» қўлёзма китоби, Алишер Навоийнинг тилла суви юритилган «Хамса» достони ва бошқа ўнлаб нодир қўлёзмалари ЎзМУ кутубхонасидан «сирли» тарзда ғойиб бўлгани айтилган хабар тарқалди.

 

Унда айтилишча, 2018 йилда Ўзбекистон Миллий университетида таъмирлаш ишлари олиб борилгани сабаб олийгоҳнинг тарих музейидаги нодир қўлёзмалар типография хонасига вақтинча олиб ўтилган.

 

Китобларнинг йўқолганидан ҳамма хабардорми?

ЎзМУнинг II босқич магистранти Муҳаммадбобур Юнусов 3 ой олдин бу ҳақда Олий таълим вазирлигига хабар қилган ва шахсан вазир билан учрашиб, китобларнинг йўқолганини айтган. Вазирлик томонидан ҳолат ўрганилиши маълум қилинган бўлсада, натижаси мурожаат этувчига етиб келмаган.

Аввалига Муҳаммадбобур интервью беришдан бош тортди. Чунки унга ректор ОАВларига интервью беришни тақиқлаган.

“Мен университет музейида ишлаганим сабаб вазиятдан хабардорман. Йўқолган тарихий ноёб китоблар ҳақида ўзим ўрганганман ва устозларимдан эшитганман. Бу ҳақда университетнинг барча масъул шахслари билади. Аммо ҳеч ким аралашгиси келмаяпти. Ректор хабар ОАВга тарқалмаслигини талаб қиляпти” – дейди Мухаммадбобур.

Унинг қўшимча қилишича, университет музейида 80 га яқин ноёб китоблар йўқолган.

Суҳбатдошимизнинг тахминича, “миллион доллар” турадиган ноёб китоблар университетда ким томонидан йўқотилгани кўпчиликка маълум.

 

Валижон Ёдгоров, молия ва иқтисодиёт ишари бўйича прокектор:

- Университет фондидаги китоблар Ўзбекистон аҳолисидан илмий экспедициялар чоғида йиғиб келинган. Уларнинг ҳеч бири экспертиза ёки бошқа баҳоловчи органларга кўрсатилиб, аниқ нархланмаган. Ноёб асарлар университет музейидаги витриналарда сақланган. Ундан ташқари, фондимизда халқ орасидан йиғилиб, ҳозирда илмий жиҳатдан ўрганилаётган ноёб китоблар ҳам бор.

Магистр талабамиз иккинчи маротаба асоссиз шов-шув тарқатяпти. Аввал ҳам жуда катта миллионлик бойлик топилди, деб интервью берган. Хабар эса асоссиз бўлиб чиққан. У бизда фаол магистр сифатида ишчи гуруҳ аъзоси бўлган. Балки ўрганиш жараёнида унинг кўзи ушбу китобларга тушмагани сабаб йўқолган деб ўйлаган бўлиши мумкин. Тарқатилган маълумотга келсак ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Китоблар йўқолмаган.

 

Ботиржон Маллабоев, Ёшлар билан ишлаш маънавий маърифий бўлим бошлиғи:

- Ҳозирги кунда магистр томонидан айтилаётган китоблар аслида йўқолмаган.

Университетда ишчи гуруҳ тузилган. Нодир қўлёзмаларни ўрганиш жараёни кетяпти. Тўғри, қўлёзмаларни рўйхатдан қайта ўтказиш вақтида айримларининг номи ва қайд рақамлари бир-бирига мос келмаслиги аниқланган. Ҳозирда номи ва қайд рақамларини тиклаш ишлари олиб бориляпти. Қўшимча арабшунос, манбашунос, тарихчилар жалб этиш кутилмоқда.

 

Йўқолган ноёб китоблар масаласи прокуратура органларини ҳам эътибордан четда қолдирмади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг расмий сайтида

мазкур ҳолат ўрганилаётгани ва натижаси тез орада хабар қилиниши маълум қилинган.

Муножат Валиева

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Ноёб асарлар машмашаси | Zamon.uz