Молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари рўйхати эълон қилинди
Mолиявий эркин олийгоҳ талабаларига формани ихтиёрий танлаш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Президент қарорига кўра, 2022-йил 1-январдан бошлаб қуйидаги 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабар берди.
Молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари қуйидагилар:
1) Самарқанд давлар чет тиллари институти;
2) Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
3) Тошкент давлат юридик университети;
4) Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
5) Тошкент молия институти;
6) Тошкент давлат шарқшунослик университети;
7) Тошкент фармасевтика институти;
8) Тошкент давлат транспорт университети;
9) Урганч давлат университети;
10) Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
11) Андижон машинасозлик институти;
12) Тошкент кимё технология институти;
13) Самарқанд давлат университети;
14) Ўзбекистон миллий университети;
15) Тошкент давлат техника университети;
16) Тошкент тиббиёт академияси;
17) Қорақалпоқ давлат университети;
18) Қорақалпоғистон тиббиёт институти;
19) Бухоро давлат университети;
20) Бухоро давлат тиббиёт институти;
21) Самарқанд давлат тиббиёт институти;
22) Қарши давлат университети;
23) Термиз давлат университети;
24) Тошкент давлат аграр университети;
25) Гулистон давлат университети;
26) Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети;
27) Наманган давлат университети;
28) Фарғона давлат университети;
29) Геология фанлари университети;
30) Андижон давлат университети;
31) Андижон давлат тиббиёт институти;
32) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
33) Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
34) Тошкент давлат стоматология институти;
35) Тошкент ахборот технологиялари университети.
Қайд этилишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Республика олий таълим кенгаши ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур рўйхатга қўшимча давлат олий таълим муассасаларини киритиш ҳуқуқи берилади.
Жавоҳирбек Турсунов








