Hi-tech

Хитойда  рақамли “прокурор” ихтиро қилинди

Хитойлик олимлар прокурорларнинг ишини енгиллаштиришга ёрдам берадиган рақамли тизимни яратди.

Хитойда  рақамли “прокурор” ихтиро қилинди

 

Сунъий интеллект ишнинг оғзаки баёни асосида айблов хулосасини 97 фоиз аниқлик билан тақдим этиши мумкин.

 

Қурилма Шанхайнинг Пудун тумани прокуратурасида синовдан ўтказилган. Олимлар янги ихтиро прокурорларнинг кундалик ишларини енгиллаштириш, уларнинг эътиборини нисбатан мураккаб масалаларга қаратиш учун имкон яратишига умид қилмоқдалар.

 

Тизим яқин келажакда айблов хулосаларини тақдим этишда прокурорлар ўрнини эгаллаши кутилмоқда. 

 

Сунъий интеллект 2015 йилдан 2020 йилгача кўриб чиқилган 17 мингта иш асосида қарор чиқаришга ўргатилган.

 

Айни вақтда сунъий интеллект кредит карталари билан боғлиқ товламачилик, қимор, ҳайдовчилар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари, қасддан тан жароҳати етказиш, ўғрилик, товламачилик каби ҳолатларга нисбатан айблов хулосаларини тақдим этган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда COVID-19 зарралари билан алоқа қилганда  нур сочувчи ниқоб яратилгани ҳамда Япониялик олимлар одам организмидаги қариш жараёнини секинлаштирувчи вакцинани синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.