0

Жо Байден саёҳат чекловларини бекор қилди

Президент 31 декабрдан Африка давлати фуқароларига АҚШга киришга рухсат беради.

Жо Байден саёҳат чекловларини бекор қилди

 

АҚШ президенти Жо Байден 31 декабрдан бошлаб Африканинг саккизта давлати, шу жумладан, Жанубий Африка Республикаси фуқаролари учун ноябрь ойида жорий этилган коронавируснинг “Оmicron” штамми сабабли мамлакатга кириш тақиқи бекор қилинишини эълон қилди.  

 

Маълумот учун: чекловлар Жанубий Африка, Ботсвана, Зимбабве, Намибия, Лесото, Эсватини, Мозамбик ва Малавига тааллуқли эди.

 

"Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказларининг тавсияларига асосланиб, мен буйруғини бекор қилиш Қўшма Штатлар манфаатларига мос келади, деган хулосага келдим. Саёҳатга чекловлар энди халқ саломатлигини ҳимоя қилиш учун керак эмас", — деган Байден Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган баёнотда.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, чекловларни бекор қилиш 2021 йил 31 декабрдан кучга киради.

 

Таъкидланишича, олимлар коронавирусга қарши эмланган шахслар оғир касалликлардан ҳимояланган, деган хулосага келган. Баёнотга кўра, “Оmicron” варианти, аллақачон, 100 дан ортиқ мамлакатларда қайд этилган ва АҚШда кенг тарқалган. Шунингдек, у Қўшма Штатларга киришдан олдин CОVID-19 учун мажбурий тест ўтказиш муддатини сафардан уч кундан бир кунгача қисқартирди.

 

Аввалроқ АҚШда “Оmicron” штаммидан биринчи ўлим қайд этилганди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"