Бекободда ҳокимлик вакили $128 минг пора билан қўлга тушди
У ўзгага МТТ биносини хусусийлаштиришда ва шаҳардан 1 гектар ер ажратилишида ёрдам бермоқчи бўлган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳоваза қилувчи орган ходимлари Бекобод шаҳри ҳокимлиги бош мутахассисини ер майдонини ноқонуний тарзда ўзгага сотаётган вақтда қўлга олди.
Аниқланишича, ҳокимлик вакили ўзганинг ишончига кириб, муқаддам бир неча бор судланган қариндоши билан биргаликда унга шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилишида ва мактабгача таъмил муассасаси биносини хусусийлаштириб олишда ёрдам беришни ваъда қилиб, ўзга шахсдан ноқонуний равишда 128 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







