Икки жамоа ўртасида катта фарқ борлиги яққол билиниб қолди – Антонио Конте
“Тоттенҳем” клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия лига кубогидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

“Кеча биз учун қийин ўйин бўлди. “Челси” бу учрашувда яхшироқ ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимнинг бошидан тўп назоратини ушлашга ҳаракат қилдик. Бироқ Чемпионлар лигаси ғолибларига қарши баҳс нисбатан қийин кечди. Икки жамоа ўртасида катта фарқ борлиги яққол билиниб қолди” - дея BBC Контенинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги учрашув Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Маълумот учун “Челси” ва “Тоттенҳем” ўртасидаги Лига кубоги ярим финалининг иккинчи ўйини 12 январь куни Лондондаги “Тоттенҳем Ҳотспур” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур турнирнинг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити” ҳисобланади.
Аввалроқ, “Виляреал” Серж Оре билан шартнома имзолагани ва “Тоттенҳем” “Ювентус” футболчиларини нишонга олгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







