Таълим

"Қайтиш чипталари ҳаммага етади ва тугаб қолмайди, хавотир олманг!"

Олий таълим вазирлиги ҳамда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ талабаларга мурожаат билан чиқди.

"Қайтиш чипталари ҳаммага етади ва тугаб қолмайди, хавотир олманг!"

 

Талабалар учун қишки таътил муддати 24 январга қадар узайтирилгани, бунда талабаларнинг темир йўл ҳамда авиачипталари бошқа муддатга бепул алмаштириб берилиши, шунингдек 50 фоизлик чегирмалар муддати 24 январга қадар белгилангани ҳақида хабарингиз бўлса керак.

 

Афсуски, бугун айрим ҳудудлардаги темир йўл кассаларида билетини алмаштирмоқчи бўлган талабаларнинг катта навбатлари юзага келган. Чунки қайтиш учун билет олган деярли ҳамма талаба жой тугаб қолмасидан олдинроқ алмаштириб қолиш мақсадида боришган. Албатта бунақа пайтда бунча инсонга бирдек хизмат кўрсатишнинг жисмоний имкони йўқ ва турнақатор навбатлар ҳосил бўлиши табиий.

 

Шунга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ талабаларга мурожаат билан чиқди. Мурожаатларнинг асосий мазмуни қуйидагича:

 

✅ Қайтиш чипталари ҳаммага етади ва тугаб қолмайди, хавотир олманг;

✅ Агар мабодо зарурият туғилса қўшимча рейс ҳамда вагонлар қўшилади;

✅ 24 январгача ҳали 17 кун вақт бор ва алмаштиришга бемалол улгуришади, айнан 1 кунда ва 1 вақтда ҳамма алмаштириш учун келиши шарт эмас;

✅ шаҳар ва туманлардаги темир йўл кассаларида ҳам чипталарни алмаштириш мумкин, айнан вилоят марказларидаги кассаларга келиш шарт эмас;

✅ барча кассалар кечаю кундуз ишлайди, агар кундуз куни навбат жуда кўп бўлса, кечки пайт бемалол пайтида келсангиз ҳам бўлади.

 

P.S.: билетларни онлайн алмаштириш имкониятини ҳам йўлга қўйишганда зўр бўларди, шунда ўз-ўзидан навбатлар ҳам кескин камаяр эди. Майли, балки шу кунларда бунақа тизимни қилишга улгуришмас, лекин қачондир бўлиши керакку. Талабаларнинг базаси бор, барча шахсий маълумотларни электрон олиш имконияти бор, фақат қоғозбозликдан қутилиш учун озгина хоҳиш ва қатъият керак холос.

custom img

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"