Спорт

Бўстонлиқда “Snow Polo Amirsoy CUP-2022” мусобақаси ўтказилди

Унда жами 4 та жамоа иштирок этди.

Бўстонлиқда “Snow Polo Amirsoy CUP-2022” мусобақаси ўтказилди

 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғида денгиз сатҳидан 2 200 метр баландликда қор полоси бўйича 2-анъанавий “Snow Polo Amirsoy CUP-2022” мусобақаси ташкил этилди.

 

Унда “Milliy gvardiya Polo Club”, “OFB Polo Club” (Orient Finans bank), “Ot sporti maktabi” ҳамда “NRG Polo Club”  жамоалари иштирок этди.

 

Дастлаб жамоалар ярим финалда ўзаро куч синашишди. Қуръа натижасига кўра, ярим финалнинг дастлабки ўйинида “OFB” жамоаси Миллий гвардия қошидаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ходимларидан ташкил топган жамоасини яққол устунлик билан 8:1 ҳисобида мағлуб этди.

 

Иккинчи ярим финал жуфтлигида “NRG Polo Club” жамоаси аъзолари мусобақада ғолибликка асосий даъвогар “Milliy gvardiya” поло жамоасига кичик 2:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

 

Ҳал қилувчи финал баҳсида эса миллий гвардиячилар “OFB Polo Club” устидан 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди ва “Snow Polo Amirsoy CUP-2022” мусобақаси ғолибига айланди. Бу “Milliy gvardiya” полочиларининг ушбу йўналишдаги мусобақаларда қўлга киритган илк соврини сифатида тарихга кирди.

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида поло бўйича “Mustaqillik kubogi-2021” мусобақаси бошлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бўстонлиқда “Snow Polo Amirsoy CUP-2022” мусобақаси ўтказилди | Zamon.uz