Спорт

Новак Жоковичнинг қувончи узоққа чўзилмади

Суддаги ғалабадан сўнг у яна ҳибсга олинди.

Новак Жоковичнинг қувончи узоққа чўзилмади

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковичнинг Австралиядан депортация қилиниши иши бўйича суддаги ғалаба қувончи узоққа чўзилмади. Маълум бўлишича, мамлакат расмийлари сербиялик теннисчини яна ҳибсга олишган. Бу ҳақда korrespondent.net хабар қилди.

 

Спортчининг укаси Жорже Жокович айни дамда Новак адвокатлар билан бирга эканлигини ва кейинги қадамларини кўриб чиқаётганини айтди.

 

"Биз ҳозир қила оладиган нарса бу ҳақда барча ижтимоий тармоқларда хабар қилиш. Улар Новакни яна қўлга олди. Ҳозирда биз юристлар билан кейинги қадамлар ҳақида маслаҳатлашмоқдамиз. Айни пайтда Новак ва унинг адвокатлари суд мажлислари ўтаётган хонада", деб ёзди у.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиянинг Виктория штати расмийлари Жоковичнинг судда ғалаба қозонганига қарамай, уни мамлакатдан депортация қилишни талаб қилишда давом этишларини маълум қилган эди. 

 

Улар ишнинг адолатлилигини тан олишди, аммо расмийлар Новакнинг эмлашдан қонуний равишда тиббий озод этилишига ишонишмайди. Жокович Мелбурнга Австралия очиқ чемпионатида қатнашиш учун учиб келган. Мусобақа 17 январь куни бошланади.

 

 

Насиба Тўхтаева

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.