Мурод Холмуҳаммедов Годин ва Марсело билан бир қатордан жой олди
Энг кўп гол урган ҳимоячилар рўйхати эълон қилинди.

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2011-2021 йилларда энг кўп гол киритган ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди. Статистикани тузишда миллий чемпионат олий лигасида, мамлакат кубоги баҳсларида, клуб миқёсидаги расмий халқаро учрашувларда, миллий терма жамоа расмий ўйинларидаги киритган голлари ҳисобланган.
Унга кўра, “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов 55-ўринни эгаллаган. Ўзбекистонлик ҳимоячи “Каляри” футболчиси Диего Годин ва “Реал Мадрид” аъзоси Марсело каби тажрибали ўйинчилар билан бир хил очко тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якунларига кўра Мурод Холмуҳаммедов 19-ўрин, узоқ вақт давомида “Металлург” клуби шарафини ҳимоя қилган, бугунги кунда “Янгиер” жамоасида фаолият олиб бораётган Дилмурод Каримов 52-ўринни эгаллаган эди.
Аввалроқ, ПФЛ раҳбари футболчиларни огоҳликка чорлагани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







