Спорт

Франция президенти рафиқасига хиёнат қилгани ростми?

Франциянинг биринчи аёли Брижит Макронга номаълум шахс қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи унга хиёнат қилишини хабар қилди.

Франция президенти рафиқасига хиёнат қилгани ростми?

 

Бу ҳақда сиёсий шарҳловчи Николя Присет ўзининг “Президент кампаниялари жаҳаннамида” деб номланган ҳужжатли фильмида эълон қилди.

 

Присетнинг сўзларига қараганда, номаълум фуқаро президент жуфтлиги гаджетларининг барча текширув босқичларидан ўтиб, Брижит Макронга қўнғироқ қилган.

 

Олдинроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Исроилнинг Pegasus шпион дастурининг қурбони бўлганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг телефони ва рақамини ўзгартиргани ҳақида хабар қилган эдик. 

 

“Мен ҳозир эрингиз жазмани билан эканини биламан”, - деган у.

 

Франциялик сенатор Франсуа Патриат ҳам бу қўнғироқни тасдиқлаган. Унинг айтишича, президентнинг рафиқаси телефонни қўйгач унга қуйидаги сўзларни айтган:

 

“Улар нима деганини тушуняпсизми? Бизга раҳм қилишмайди. Мен эшитганларимдан даҳшатга тушдим, аммо биз олдинга ҳаракатланишда давом этамиз”.

 

Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг турмуш ўртоғи Брижит ўртасидаги 24 йиллик фарқ ҳамон муҳокама қилинади. Бундан ташқари, Макронни Гитлерга ўхшаши ҳам шов-шувга сабаб бўлган эди.

 

Шарофат Маҳмудова

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Франция президенти рафиқасига хиёнат қилгани ростми? | Zamon.uz