Хамес юрак хуружига учраган футболчига ёрдам берди
Хамес Родригес ўйин вақтида Усмон Кулибалининг ҳаётини сақлаб қолди.

“Ал-Райян” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Қатар чемпионатининг 13-тури доирасида “Ал-Вақр” ҳимоячиси Усмон Кулибалининг ҳаётини қутқариб қолди.
Биринчи бўлимда Кулибали ҳушидан кетди. “Эвертон” ва “Реал” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар Кулибалига ёрдамга шошилди. Родригес 32 ёшли футболчининг бошини тўғрилаб, биринчи ёрдамни кўрсатди. Малилик футболчи ҳозирда касалхонага ётқизилган. Хабарларга кўра унинг аҳволи барқарор.
Ўйиндан кейин Кулибалининг юрак хуружига учраганини тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес 2021 йил сентябридан бери “Ал-Райян” сафида тўп суради. У Қатар чемпионатининг жорий мавсумида 7 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Жамшидбек Амиров







