"1hls" платформаси орқали пул тўлаш тизими тўхтатилади
Ҳафтда давомида энг кўп юрганлар учун энди 100 млн сўм тўланиши мумкин.

Соҳа мутахассислари, экспертлар, журналист ва блогерлар, жамоатчилик вакиллари томонидан берилган таклифларга кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида www.1hls.uz платформасида қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилади:
1) Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги аҳолини янада кўпроқ рағбатлантириш йўлга қўйилади. Бунда ҳар ҳафта якунлари бўйича иштирокчилар ўртасида қуйидаги совринлар ўйналади:
1 кишига 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти;
1 000 кишига велосипед.
2) Ушбу совринлар ўйини ҳар ҳафта якунлари бўйича “Спорт” телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали ўтказилади;
3) Юқоридаги тартиб ишга туширилиши муносабати билан 2022-йил 16-январдан бошлаб, www.1hls.uz платформаси орқали бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга 3 минг сўм пул маблағи бериш тизими тўхтатилади.








