Лемпард “Эвертон”ни бошқаради
Томонлар бу борада келишувга эришди.

“Челси”нинг собиқ бош мураббийи Френк Лемпард “Эвертон”ни бошқаради.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, томонлар тўлиқ келишувга эришган. Ҳозир шартноманинг сўнгги тафсилотлари бўйича муҳокамалар кетмоқда.
Лемпард бир йилдан ортиқ вақтдан бери ишсиз эди. У аввалроқ “Кристал Пелас”, “Астон Вилла” ва “Норвич” клублари билан музокаралар олиб борган. Бироқ турли сабабларга кўра бу клубларнинг бирортасига тайинланмаганди.
Аввалроқ инвестиция фондлари “Барселона”га Ҳоландни сотиб олишга ёрдам бермоқчилиги ва Маркус Решфорд Манчестер университети тарихидаги энг ёш фахрий докторга айлангани ҳақида хабар берилганди.







