Франк Рибери тез орада фаолиятини якунлайди
“Салернитана” клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери жамоаси билан шартномасини муддатидан аввал бекор қилиши мумкин.

Бу ҳақда “GOAL” нашри хабар берди. Рибери “Салернитана”га 2021 йил сентябрида келиб қўшилганди. Франциялик футболчининг клуб билан келишуви жорий мавсум охиригача ҳисобланган.
Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи А Серияда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Бунгача Рибери “Брест”, “Галатасарой”, “Марсел”, “Бавария”, “Фиорентина” каби клубларда ўйнаган.
Маълумот ўрнида: “Салернитана” жорий мавсум А Сериянинг 22 ўйинида 10 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда.







