Мактабда фанлар ойлиги доирасида тадбирлар ўтказилди
Бектемир туманидаги 293-мактабда "Декабрь — ижтимоий фанлар ойлиги", “Январь — табиий фанлар ойлиги” ва "Февраль — математика ва информатика фанлар ойлиги" деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан таълим муассасасида тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, математика, информатика фанлари бўйича очиқ дарслар, ўқувчилар ўртасида ўзаро беллашувлар, давра суҳбатлари, викториналар ва бошқа тадбирлар уюшқоқлик тарзда ўтказилмоқда.
Хусусан, тарих фани ўқитувчиси Дилноза Наралиева ташаббуси билан 10-“б” синфда "Иккинчи жаҳон уруши ва унинг якунлари" мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Унда интерфаол — "Жадвал", "Тарихий, мантиқий расмлар", "Сўз ўйини" методларидан фойдаланди. Ўқитувчи ижодкорона ёндашиб, дарсга ўша давр руҳини кирита олди. Фаол ўқувчилар ҳам ноодатий медаллар тасвири туширилган баҳолар билан тақдирланди.

Шунингдек, “Январь — табиий фанлар ойлиги” доирасида ҳам янгича метод ва усуллардан фойдаланилган ҳолда ўқувчилар қамрам олинди.
Бугундан старт берилган математика ва информатика фанлар ойлиги доирасида ҳам фан ўқитувчилари томонидан пухта тайёргарлик кўрилган. Фан ўқитувчилар томонидан тайёрланган ноодатий услуб ва методлар фан ойлигининг илк куниданоқ ўқитувчи ва ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Эслатиб ўтамиз, математика ва информатика фанлар ойлиги февраль охиригача давом этади.







