энг долзарб

Наманганда 35 ёшли эркак синфдошини пичоқлади

Бирламчи маълумотларга кўра, фуқаро маст ҳолатда бўлган.

Наманганда 35 ёшли эркак синфдошини пичоқлади

 

Наманган вилояти Уйчи туманида 30 январь куни фуқаро синфдошини куракда турмайдиган гаплари учун пичоқлади, деб хабар бермоқда Тергов департаменти.

 

Қайд этилишича, шу куни Ж.И. исмли фуқаро (1987 йилда туғилган) Ҳамзаобод кўчасида жойлашган синфдоши Н.Д.нинг уйига борган. Уни яшаш хонадонидан чиқариб, жанжаллашган.

 

Шу пайт Н.Д. боши билан Ж.И.нинг юзига урган. Ж.И. эса ўзида бўлган ошхона пичоғи билан синфдошининг чап ёнбош қорин соҳасига бир марта уриб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган.

 

Туман тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра, Н.Д.нинг чап ёнбош соҳасидан қорин бўшлиғига кириб борувчи кесилган санчилган жароҳати бор бўлиб, ушбу жароҳат ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳатлар сирасига киради.

 

Тергов давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаби аниқланганда, 30 январь куни гумонланувчи, жабрланувчи ҳамда уларнинг яна 7 нафар синфдоши "Оқтош" маҳалласи ҳудудида жойлашган кафеларнинг бирида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб ўтиргани, шу вақтда Н.Д. синфдоши Ж.И.нинг шахсиятига тегиб, ҳақорат қилган. Ўтириш тугаганидан сўнг, Ж.И. синфдоши Н.Д.нинг уйига бориб юқоридаги ҳолатни вужудга келтиргани маълум бўлган.

 

Ҳолат юзасидан Ж.И.га нисбатан Жиноят кодекснинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми "л" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганлик аёл тунда босқинчиларга дуч келгани ҳамда қайнука поччасидан қасд олиш учун унинг акасини пичоқлагани  ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Наманганда 35 ёшли эркак синфдошини пичоқлади | Zamon.uz