“ПСЖ” олдида жиддий синов турибди
Жамоа футболчилари Рамос, Неймар ва Икарди жароҳати сабаб кейинги ўйинда қатнашолмайди.

“ПСЖ”нинг бир қанча футболчилари соғлиғидаги муаммолар туфайли Франция чемпионати 23-тури доирасида “Лилл”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Ҳужумчи Неймар ва ҳимоячи Серхио Рамос ҳамон жароҳатларидан фориғ бўлишмаган.
Бразилиялик футболчи яна икки кун залда ишлайди, шундан сўнг у умумий гуруҳда қисман шуғулланиши мумкин бўлади. Рамос эса кейинги ҳафта ўрталарида тўлиқ машғулотларга қайтиши кутилмоқда. Шунингдек, турли жароҳатлар туфайли ҳужумчи Мауро Икарди, ярим ҳимоячи Жоржинё Вейналдум ва дарвозабон Кейлор Навас ҳам майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” 6 февраль якшанба куни “Лилл” клубига қарши баҳс олиб боради.
Аввалроқ, “ПСЖ” клуби Рамосдан норози эканлиги ҳақида хабар берилганди.







