“Динамо” клуби хориж йиғини доирасидаги дастлабки ўйинни ўтказди
Украина жамоаси билан бўлган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Туркияда суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси хориж йиғини доирасидаги дастлабки учрашувида майдонга тушди.
Бугунги баҳсда Самарқанд клубига Украинанинг "Левый берег" клуби спарринг-рақиблик қилди. Сиде шаҳарчасида ўтган ўйинни ҳужумкор бошлаган "динамочилар" 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Украиналик легионер Евгений Чумак зарбаси билан ҳамюртлари дарвозасини ишғол этди – 1:0.
Иккинчи бўлимда эса мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Рақиб жамоа ўйиннинг 88-дақиқасига келиб ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1. Шу тариқа, "Динамо" Туркиядаги биринчи ўйинида дуранг натижа билан якунлади.








