“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
Ҳозирда қум-туз аралашмасини сепиш орқали йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Кучли қор ёғиши ва йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлгани сабаб соат 11.00 дан бошлаб “Тахтақорача” довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
ФВВ ва тегишли ташкилотлар томонидан профилактик ишлар амалга оширилиб, соат 11.53 дан бошлаб довонда автомобиллар ҳаракати қайта тикланди.








