“Барселона” ғалаба учун муносиб ҳаракат қилди – Унаи Эмери
“Виляреал” бош мураббийи Унаи Эмери “Барселона” ҳақида гапирди.

“Барселона” трансфер ойнасида муҳим харидларни амалга оширди. “Атлетико” устидан қозонилган ғалаба билан жамоа яна бир бор олдинга қадам ташлади. “Барселона” куни кеча ғалаба учун муносиб ҳаракат қилди”, — деди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни “Камп Ноу” стадионида Испания чемпионати 23-тури доирасида “Барселона” клуби “Атлетико Мадрид”ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот ўрнида: “Барселона” 22 ўйинда 38 очко жамғарган ҳолда, Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. “Атлетико Мадрид” эса 36 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. “Реал Мадрид” 22-турдан кейин 50 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Аввалроқ, Жерар Пике фаолиятини қаерда якунлашини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.







