Спорт

Бухорода футбол ўйини муштлашувга айланди

Бухоро вилоятида футбол ўйини вақтида оммавий жанжал келиб чиқди.

Бухорода футбол ўйини муштлашувга айланди

 

Шундан сўнг вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Хабарга кўра, 5 февраль куни Бухоро вилояти Жондор тумани "Нурафшон" маҳалласининг Мохон қишлоғида жойлашган стадионда Тобагар ва Чандир қишлоқлари фуқаролари ўзаро футбол ўйини ўйнаган ҳамда мазкур ўйин пайтида оммавий жанжал келиб чиққан.

 

Маълум бўлишича, мазкур видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Ўйин давомида содир бўлган жанжал ва бу жараёнда бирор бир фуқаронинг тан жароҳати олганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзи ёки бошқа шахслар томонидан Ички ишлар бошқармасининг 102 автоматлаштирилган тизимига, тиббий муассасаларга, 103 қисқа рақамли тез ёрдам хизматига, туман ИИБ навбатчилик қисми ва ҳудудий профилактика инспекторига мурожаат келиб тушмаган.

 

“Ҳолатга ва ушбу фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда уларнинг ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумот берилади”, — дейилади вилоят Ички ишлар бошқармаси хабарида.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Бухорода футбол ўйини муштлашувга айланди | Zamon.uz