Заниоло учун кураш авжида
“Ливерпул”, “Ювентус” ва “Атлетико” клублари ёш футболчига қизиқиш билдирмоқда.

“Рома” ярим ҳимоячиси Николо Заниоло келаси ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бўриларнинг 22 ёшли юлдузига “Ливерпул”, “Ювентус” ва Мадриднинг “Атлетико” клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Calciomercato” нашри хабар берди.
“Бавария”, “Тоттенҳем” ва “Милан” ҳам Заниолога даъво қилишмоқда. Аммо манбага кўра, футболчи учун курашда айнан “Ювентус”, “Атлетико” ва “Ливерпул” фаворит ҳисобланади.
“Рома” 22 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш борасида келиша олмагани хабар қилинганди. Заниоло жорий мавсум А Серияда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Конференция лигасининг тўртта ўйинида бир гол ва иккита голли узатмага эгалик қилди.
Маълумот ўрнида: Заниолонинг Италия жамоаси билан шартномаси 2024 йилда якунига етади. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 33 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, Шомуродов “Ромa” билан 5 йиллик шартнома имзолагани ва Моуриньо клубни ислоҳ қилишда давом этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







