Бензема “ПСЖ”нинг учлигига тўхталди
Бугун “ПСЖ” – “Реал Мадрид” ўйини бўлиб ўтади.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема UEFA Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “ПСЖ”даги юлдузлар ҳақида гапирди. Ушбу учрашув бугун, Париж шаҳрида ўтказилади.
“Килиан Мбаппега қарши ўйнаш жуда ҳам қийин. Лионел Месси? У ақл бовар қилмайдиган футболчи. Мухлислар ундан доим гол кутишади. Мен унинг нималарга қодир эканлигини бир неча бор гувоҳ бўлганман. Эртага қарама-қаршилигимизда янги саҳифа очилади. Неймар ҳам топ футболчи. У майдонга тушишга тўлиқ тайёрми ёки йўқми, билмайман. Лекин парижликлар учун унинг сафга қайтиши ажойиб янгилик бўлади, - дея UEFА расмий сайти Бенземанинг сўзларидан иқтибос келтирди.
Аввалроқ, Месси бразилиялик ҳакамни хаёлпарастликда айблагани ва Кейлор Навас жароҳати туфайли иккита ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







