Пекин-2022: Комилжон Тўхтаев иккинчи дастурда қатнашади
У бугун слалом баҳсларида иштирок этади.

Бугун яна бир бор барчамизнинг эътиборимиз Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларига қаратилади. Унда ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев слалом баҳсларида иштирок этади.
Спортчимиз иштирокидаги дастурнинг иккинчи машқи Тошкент вақти билан 10:45 да старт оладиган дастурда стартга чиқади.
Батафсил:
12:45 – Биатлон. Аёллар, эстафета
14:15 – Чанғи пойгаси. Аёллар, спринт
14:45 – Чанғи пойгаси. Эркаклар, спринт
16:30 – Хоккей. Аёллар, 3-ўрин учун баҳс (Финляндия – Швейцария)
17:00 – Фрицтайл. Эркаклар, акробатика
17:45 – Шорт-трек. Эркаклар, 5000 метр
18:20 – Шорт-трек. Аёллар, 1500 метр
Бўлажак стартда ҳамюртимизга омад ва муваффақият тилаймиз.
Жамшидбек Амиров







