Спорт

"Таваккал қилганим менга қимматга тушди"

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комилжон Тўхтаевнинг мусобақа таассуротлари ҳақида.

"Таваккал қилганим менга қимматга тушди"

 

Пекин-2022 қишки Ўзбекистон шарафини тоғ чанғиси спорт тури бўйича ягона спортчимиз Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилди. Чанғичимиз дастлаб гигант слалам йўналишида 29-ўринни қўлга киритган бўлса, слалам дастурида муваффақиятсизликка учради.

 

Мусобақадаги иштирокини Комилжон Тўхтаев қандай баҳолайди? Олимпиaда унга нима берди? Шу саволлар билан спортчига юзландик: 

 

“Қишки Олимпия ўйинлари жуда қизиқарли ўтди. Мусобақа менда катта таассурот қолдирди. Олимпия ўйинларида ўзимга ишонч ва мотивация олдим. Мени кўплаб одамлар қўллаб-қувватлади. Уларнинг илиқ муносабатлари янада руҳлантирди”.

 

Комилжон Тўхтаев мусобақадаги иштироки ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

 

“Олимпиaдага кучли тайёргарлик кўриб боргандим. Дастлаб, гигант слалам дастурида ўзим учун жуда яхши натижага эришдим. Унда 87 спортчи орасида 29-поғонани банд этдим. Ушбу натижам орқали осиёлик атлетларнинг барчасини ортда қолдирдим. Мусобақа олдидан мухлисларга берган ваъдамни бажардим. Аммо слалом дастури муваффақиятсиз ўтди. Мазкур босқичда таваккал қилганим менга қимматга тушди. Стартни жуда яхши бошлагандим. Бироқ финишга оз қолганда хатога йўл қўйдим”.

 

Спортчимиз кейинги мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини айтди.

 

“Мен Пекин Олимпиaдасида ўзимни ғолиб сифатида биламан. Сабаби, энг юқори кўрсаткичимни қайд этдим. Осиёда тенгсизга айландим. Қишки Олимпиада кўп маблағ талаб этади. Тоғ чанғиси ҳам қиммат спорт турларидан бири ҳисобланади. Кейинги Олимпиа ўйинларида янада яхшироқ натижа учун курашаман”.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"