Макрон Мбаппе билан учрашиб, ундан "ПСЖ" дан кетмасликни сўради
Ҳозирда футболчига "Реал" харидор бўлмоқда.

Клиан Мбаппе "ПСЖ" билан шартномасини узайтиришни истамаяпти ва ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади. Футболчига асосий даъвогар – "Реал".
Франсияда кўпчилик 23 ёшли ҳужумчининг жамоани ва мамлакатни тарк этишини истамаяпти. El Mundo нашрининг ёзишича, ҳозирда президент Эммануел Макрон ҳам футболчини қўйиб юборишни истамаяпти.
ОАВ маълумотларига кўра, Макрон ҳужумчи билан учрашган ва ундан Парижда узоқроқ муддат қолишини сўраган. Музокараларда воситачи Франсиянинг собиқ президенти Николя Саркози бўлган.
Журналистларнинг фикрича, бундай учрашув ташаббуси клуб эгаси – Қатар амиридан чиққан. Айнан у "ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи клуби раҳбарияти ва спорт директори Леонардога Мбаппе билан шартномани ҳар қандай ҳолатда ҳам узайтириш учун босим ўтказишда давом этмоқда.
Аввалроқ "Милан” ҳужумчиси Рафаел Леу фаолиятини Англия премер-лигасида давом эттириши мумкин экани хабар қилинган эди.








