энг долзарб

Қорақалпоғистонда қурилиш соҳасида 30 миллиард сўм талон-тарож қилинган

Зарур маблағлар давлат бюджетидан ажратилганига қарамай, режалаштирилган ишлар ўз вақтида якунига етмаган.

Қорақалпоғистонда қурилиш соҳасида 30 миллиард сўм талон-тарож қилинган

 

"2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузулмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" Президент қарорига мувофиқ, 2018-2021 йилларда Нукус давлат педагогика институтининг ўқув биноларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш учун 54,3 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда ДХХ хабар берди 

 

2018 йилда ўтказилган тендерда "Jayhun Universal Qurilish" МЧЖ ғолиб чиққан. Пудратчи томонидан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар барча ишлар амалга оширилиши керак бўлган. Бироқ зарур маблағлар давлат бюджетидан ажратилганига қарамай, режалаштирилган ишлар белгиланган муддатда якунига етмаган.

 

Аниқланишича, пудратчи "Jayhun Universal Qurilish" МЧЖ ва буюртмачи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, тегишли ҳужжатларни сохталаштирган. Фирибгарлик йўли билан улар 12,7 миллиард сўм миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бошқа ҳолатда эса буюртмачи "Қишлоқ қурилиш инвест" МЧЖ инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон филиали ва 7 та пудратчи ташкилотлар мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, 2020 йилда Қорақалпоғистонда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган бюджет маблағининг 17,5 миллиард сўмини талон-тарож қилгани аниқланди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳам қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ширкатлар томонидан 1 миллиард 809 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқланганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Қорақалпоғистонда қурилиш соҳасида 30 миллиард сўм талон-тарож қилинган | Zamon.uz