АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни тайёрлади
У Россиянинг йирик банклари орқали амалга ошириладиган транзакцияларга чек қўяди.

Америка админстрацияси Россияга қарши санкцияларнинг дастлабки пакетини тайёрлади. У Россиянинг йирик банклари орқали амалга ошириладиган транзакцияларни тақиқлашни ҳам кўзда тутади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотига кўра, чеклов чоралари Россия Украина ҳудудига бостириб кирсагина кучга киради.
Маълумот учун: Ақш молия вазири Жанет Йеллен Украина туфайли Россияга жорий этиладиган санкциялар глобал таъсирга эга бўлишини маълум қилган эди.
АҚШнинг Россияга нисбатан санкциялари тадбиркорларга катта зарар олиб келади. АҚШнинг ташқи савдо бўйича миллий кенгаши Жо Байден администрациясига мурожаат қилиб, Россияга қарши санкция эълон қилишда бизнес манфаатларини ҳам инобатга олишни сўраганди.
Аpple, Samsung, Xiaomi каби брендлар эса бундан камида 10 млрд доллар зарар кўришини ҳисоблаб чиққан.
Шарофат Маҳмудова







