Элдор Шомуродов коронавирусдан соғайиб, футболга қайтди
Шунингдек, яна икки нафар ўйинчи жамоа сафига қўшилган.

Аввалроқ “Рома” жамоаси ўйинчиси Элдор Шомуродов коронавирусга чалиниб, изоляцияга олингани ҳақида хабар берилганди.
Италия футболини ёритиб боришга ихтисослашган интернет сайтларининг маълум қилишича, Элдор Шомуродов коронавирусдан тузалиб, сафга қайтган. Шунингдек, Николо Дзаньоло ва Стефан Эл-Шаарави каби етакчи ўйинчилар ҳам жароҳатларини тузатиб, машғулотларга қўшилган.
Сафдан чиққан ўйинчилар орасида Генрих Мхитарян даволанишни давом эттирмоқда ва у катта эҳтимол билан 27 февраль куни бўлиб ўтадиган “Специя”га қарши беллашувда қатнаша олмайди.








