Спорт

Қишки Олимпиаданинг кейинги манзили — Апеннин яримороли

"Бузоқчалар ўлкаси" нималарни вада қилмоқда?

Қишки Олимпиаданинг кейинги манзили — Апеннин яримороли

 

Конькида учиш бўйича Россия терма жамоаси аъзоси Олга Фаткулина яқинда Пекин якунланган Олимпиада ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: 

 

“Бу Олимпиадани юқори баҳолай олмайман. Италияда ўтадиган мусобақа бундан яхшироқ бўлади деган умидим бор. Пекин Олимпиaдасида COVID-19'га қарши кучли чоралар кўрилди. Шу тариқа касалланиш ҳолатлари нисбатан кам учради. Бу, албатта яхши. Бироқ тоғлардаги ўта юқори даражадаги совуқ об-ҳаво спортчиларнинг чиқишларига салбий таъсир қилди. Миланда бўлиб ўтадиган навбатдаги 2026 йилги қишки ўйинларда ҳаммаси бошқача бўлиши аниқ. У ерда барчаси ўзгача кайфиятда ўтишига аминман ва бунга ишонаман”.

 

Италия ушбу қишки Олимпиада мезбонлиги учун анчадан бери курашиб келади. Мамлакат ХОҚга қишки ва ёзги ўйинлар учун 17 марта мурожаат қилган. Улардан фақат учтаси муваффақиятли якунланди. Италияликлар шу кунгача 1956 йилда  Кортина дъампеззода, 2006 йилда Туринда Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган. 

 

2026 йилги Олимпианинг расмий мезбони Милан шаҳри бўлишига қарамай ўйинлар тўртта шаҳарда ўтказилади: Валтеллино, Кортина дъампеззо, Вал ди Фиемме ва Милан. Италияликлар хитойликлар каби шаҳарлар орасида масофани 50 дақиқада босиб ўтувчи тезюрар поездлардан фойдаланишмайди. Меҳмонларга фақат саёҳат вақти тахминан беш соатга мўлжалланган автобуслар таклиф этилади.

 

Атлетлар спорт турларига қараб тақсимланади. Мисол учун, тоғ чанғисида иштирок этадиган  эркаклар жамоаси  Бормиода, аёллар жамоасининг  беллашувлари  эса Кортинада бўлиб ўтади. Миланда  муз устида ўйналадиган ўйинлар, Антерселвада - биатлон, Вал ди Фиеммеда - чанғи ва чанғидан сакраш бўйича мусобақалар ўтказилади. Булар жаҳон чемпионатларига юз йилдан бери мезбонлик қилиб келаётган муҳташам  ареналардир. Бироқ улар орасида жуда катта масофалар мавжуд. Мана шу томони спортчиларга бир оз қийинчилик туғдириши мумкин. Миланда тўртта  Олимпия шаҳарчалари қурилиши мумкин. Ўйинларнинг ёпилиш маросими  Веронадаги қадимий аренада бўлиб ўтади. У эрамизнинг биринчи асрида қурилган бўлиб, унда гладиаторларнинг кўплаб жанглари ўтказилган. Италияликлар учун яна бир муаммо мамлакатда  қорнинг етишмаслигидир. Хитойликлар бу камчиликни қорни бутунлай сунъий қилиш орқали ҳал қилишди. 

 

Бироқ шундай бўлишига қарамай Халқаро Олимпия қўмитаси Италияга ишонмоқда. Ахир, у дунёдаги энг ижодкор мамкалат ҳисобланади. Италияликлардан ўзгача ёндашув ва ғоялар кутиб қоламиз.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Қишки Олимпиаданинг кейинги манзили — Апеннин яримороли | Zamon.uz