"Спортни сев, спорт билан яша!"
Бектемир туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 100 га яқин қиз спортнинг нафис тури билан мунтазам шуғулланмоқда.

Бу ерда машғулотларни юқори савияда ташкил этиш учун барча шароит яратилган. Малакали мураббий кўмагида маҳорат сирларини ўзлаштираётган ёшлар мамлакат миқёсидаги турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

19-20 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида шиори остида "Спортни сев, спорт билан яша!" Республика очиқ турнири ўтказилди. 2004-2017 йилда туғилган спортчи қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Бектемирдаги 1-БЎСМнинг гимнастикачи қизлари фахрли ўринларни олиб, пойтахтга қайтди.







