“МЮ”га Диего Симеонени бош мураббий этиб тайинлаш керак”
“Қизил иблислар” собиқ футболчиси Рой Кин ушбу таклиф билан чиқди.

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин “МЮ”га “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеонени таклиф этиш кераклигини айтди:
“Манчестер Юнайтед”га Симеонени бош мураббий этиб тайинлаш керак. У тўғри темпераментга эга. Симеоне ҳозир “Атлетико”да қийин дамларни бошдан кечирмоқда. Балки Диегонинг Мадрид клубидаги фаолияти ниҳоясига етаётгандир. У “Атлетико”да ажойиб ишларни амалга оширди. Балки бу вариант иш бериши мумкин”, - дея собиқ футболчининг сўзларидан “Mirror” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, UEFА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида “Атлетико” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди. Учрашув Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. “Манчестер Юнайтед” ва “Атлетико” ўртасидаги жавоб учрашуви 15 март куни Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Маркус Решфорд Манчестер университети тарихидаги энг ёш докторга айлангани ва Роналду бешинчи фарзандини кутаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







