Россия давлат думаси спикери Украина суверенитети сотиб юборилганини маълум қилди
Шуниндек, барча қарорлар Вашингтонда қабул қилиниши таъкидланди.

РФ давлат думаси спикери Вячеслав Володин Telegram каналида Киевдаги амалдаги ҳукумат Украина мустақиллигини сотиб юборганини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
“Украина ҳарбийлари қуролни ташлаб, тинчлик томонига ўтмоқда? Нима учун бундай бўляпти? Биринчидан, ҳеч ким Украина суверенитетитини сотиб юборган режим учун ҳалок бўлишни истамайди. Киев ҳеч қандай қарорларни мустақил қабул қилмайди, Вашингтон ва Брюссель буйруғи билан ҳаракатланади. Америка маслаҳатчилари ҳозирда барча ҳокимият тузилмаларида ишламоқда. Бу ватанини севадиган украиналикларга ёқмайди”, – деган сиёсатчи.
Маълумот ўрнида: Маълумот ўрнида: Россия 24 февраль куни Украина шарқида махсус операция ўтказишни бошлади. Ҳозирда Украинанинг кўплаб ҳарбий объектларига авиазарбалар берилган. РФ мудофаа вазирлиги украин армиясининг ҳаво-ҳужумига қарши тизимлари тўлиқ ишдан чиққанини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россия билан музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилганди.







